البلد
The City • 20 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Мана шу шаҳарга қасам.
2Сиз яшаб турган мана шу шаҳарга.
3Ота ва ундан тарқаган болаларга қасам.
4Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик.
5У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйлайдими?!
6Жуда кўп мол-дунёни сарфлаб юбордим, дейди.
7Уни ҳеч ким кўрмаган, деб ўйлайдими?
8Биз унга икки кўзни.
9Бир тил ва икки лабни бермадикми?
10Ва уни икки йўлга йўллаб қўймадикми?
11Бас, у довонни ошиб ўтмади.
12Довон нималигини сиз қаёқдан билардингиз?
13У бир қул озод қилишдир.
14Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
15Бирон қариндош етимга.
16Ё муҳтож бечора-мискинга.
17Сўнгра, иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса,
18Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
19Оятларимизга куфр келтирганлар чап томон эгаларидир.
20Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов бўлур!