الفجر
The Dawn • 30 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Тонгга қасам.
2Ўн кечага қасам.
3Жуфт ва тоққа қасам.
4Ўтиб бораётган кечага қасам.
5Мана шу (айтиб ўтилган нарса)ларда ақл эгалари(ни қониқтирадиган) қасам борми?!
6Парвардигорингиз Одни қандай қилганини кўрмадингизми?
7Баланд устунлари бор Иромни.
8Юртларда уларнинг ўхшаши яратилмаган эди.
9Водийда харсанг тошларни кесган Самудни.
10Ва кўп аскарлари бор Фиръавнни.
11Юртларда ҳадларидан ошган.
12У жойларда фасодни кўпайтириб юборгандилар.
13Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди!
14Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз кузатиб тургувчидир.
15Энди қачон инсонни Парвардигори синаш учун азиз-мукаррам қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса, Парвардигорим мени азиз қилди, дейди.
16Қачон уни синаш учун ризқини танг килиб қўйса, Парвардигорим мени хор қилди, дейди.
17Асло! Сизлар етимни иззат-икром қилмайсизлар!
18Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар.
19Меросни эса шиддат ила еяверасизлар.
20Мол-дунёни ўта яхши кўрасизлар.
21Асло! Замин парча-парча қилиб юборилганда;
22Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда;
23Ўша кунда жаҳаннам келтирилганда. Ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?
24«Шу ҳаётим учун ҳам бирон нарса тақдим қилиб қўйганимда эди», деб қолади.
25Ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азоб билан ҳеч ким азоблай олмайди.
26У Зотнинг боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас!
27Эй, хотиржам жон!
28Парвардигорингга рози бўлган ва рози қилинган ҳолда қайт!
29Бас, бандаларим қаторига киргин.
30Ва жаннатимга киргин!