الغاشية
The Overwhelming • 26 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Сизга ўраб олгувчи ҳақида хабар келдими?
2У кунда эгилиб қолган юзлар бўлур.
3Меҳнат-машаққатдан ҳорғин.
4(Бу юзлар) қизиган дўзахга кирур!
5Қайнаб турган булоқдан суғорилур!
6Уларга тикандан бошқа таом бўлмас.
7У семиртирмайди ҳам, очлиқдан халос ҳам қилмайди!
8У кунда хурсанд чеҳралар ҳам бўлур.
9Ўз ишидан рози.
10Олий жаннатдадирлар.
11У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.
12У жойда оқар булоқ бордир.
13У жойда баланд сўрилар.
14Тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.
15Тизиб қўйилган ёстиқлар.
16Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир.
17Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми?
18Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига?
19Тоғларнинг қандай ўрнатилганига?
20Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига?
21Бас, эслатинг! Сиз эслатувчидирсиз, холос.
22Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.
23Юз ўгирган ва кофир бўлган кимса бундан мустасно.
24Уни Аллоҳ энг катта азоб билан азоблар!
25Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир.
26Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!