الشمس
The Sun • 15 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Қуёш ва унинг ёғдусига қасам.
2Унинг ортидан келган ойга қасам.
3Уни равшан қилиб кўрсатган кундузга қасам.
4Уни ўраб-яширган кечага қасам.
5Осмонга ва уни бино қилган Зотга қасам.
6Ерга ва уни тўшаб қўйган Зотга қасам.
7Жонга ва уни расо қилиб яратган Зотга қасам.
8Кейин унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб қўйган Зотга қасам.
9Дарҳақиқат, уни поклаган киши нажот топди.
10Уни кўмиб хорлаган кимса эса ноумид бўлди.
11Самуд ҳаддидан ошиб (пайғамбарлари Солиҳ алайҳиссаломни) ёлғонга чиқарди.
12Эсланг, уларнинг энг бадбахти қўзғалганида,
13Аллоҳнинг пайғамбари уларга деди: «Аллоҳнинг туясидан ва уни суғоришдан тийилинглар!»
14Бас, уни ёлғончи қилишиб, туяни сўйиб юбордилар. Шундан кейин Парвардигорлари гуноҳлари туфайли уларнинг устига қирғин юбориб, уни (барчаларига) баробар қилди.
15У Зот ишнинг оқибатидан қўрқмас.