النازعات
Those Who Drag Forth • 46 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Шиддат билан (жонни) суғуриб олувчи (фаришта)ларга қасам.
2Юмшоқлик билан жон олувчи (фаришта)ларга қасам.
3Сузиб юрувчи (фаришта)ларга қасам.
4Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)ларга қасам.
5Ишнинг тадбирини қилувчи (фаришта)ларга қасам.
6Титрагувчи титраган кунда.
7Унга эргашувчи эргашганда.
8Ўша кунда қалблар қўрқувга тушгувчидир.
9Кўзлари эса эгилиб қолгувчидир!
10Дейдилар: «Биз ростдан ҳам ортга қайтариламизми?»
11«Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?»
12«Ундай бўлса, бу зиёнли қайтиш-ку!» – дерлар.
13Албатта, у бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
14Қарабсизки, улар ер устида бўлиб қолурлар!
15Сизга Мусонинг хабари келдими?
16Эсланг, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эди:
17«Фиръавннинг ёнига бор, чунки у ҳаддидан ошди.
18Унга: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
19Сени Парвардигоринг сари бошласам, бас, (У зотдан) қўрқсанг», деб айт».
20Унга бир улкан мўъжиза кўрсатди.
21(Фиръавн) уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
22Сўнг юз ўгириб, тезлаб кетди.
23Сўнг (ўз одамларини) тўплаб, жар солди:
24«Мен сизларнинг энг олий Парвардигорингиздирман», деди.
25Бас, Аллоҳ уни охират ва дунё азобига гирифтор қилди.
26Албатта, бунда У зотдан қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
27Сизларни яратиш қийинми ёки осмонними? Уни (Аллоҳ) бино қилди.
28Шифтини баланд қилиб, тиклади.
29Кечасини қоронғу қилиб, (ундан) кундузини чиқарди.
30Ундан кейин ерни ёйиб текис қилди.
31Ундан сувини, ўтлоқларини чиқарди.
32Ва тоғларни ўрнаштирди.
33Сизларга ва чорваларингизга фойдали бўлиши учун.
34Катта бало келганида.
35Инсон ўз қилмишини ёдга олган кунда.
36Ва дўзах кўрадиган кимсага кўрсатиб қўйилганида.
37Ўшанда ким ҳаддидан ошган бўлса.
38Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса.
39Унинг жойи фақат жаҳаннам бўлур.
40Ким Парвардигори қошида туришдан қўрқиб, нафсни хоҳиш-истаклардан тийган бўлса.
41Бас, унинг жойи жаннатдир.
42Сиздан, Қиёмат қачон бўлиши ҳақида сўрайдилар.
43Сиз қаёқда-ю, уни зикр қилиш қаёқда?!
44Уни (билиш) ёлғиз Парвардигорингизга бориб тўхтар.
45Сиз фақат ундан қўрқадиган кишиларни огоҳлантиргувчисиз, холос.
46Уни кўрадиган кунда худди (бу дунёда) биргина Пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек бўлиб қолурлар!