At-Takwir

التكوير

The Overthrowing29 ayahsMeccan

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

إِذَا ٱلشَّمۡسُ كُوِّرَتۡ﴿١

1Қуёш ўралиб қолганида;

وَإِذَا ٱلنُّجُومُ ٱنكَدَرَتۡ﴿٢

2Юлдузлар тўкилганида;

وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ سُيِّرَتۡ﴿٣

3Тоғлар жойидан қўзғатилганида;

وَإِذَا ٱلۡعِشَارُ عُطِّلَتۡ﴿٤

4Ҳомиласига ўн ой тўлган бўғоз туялар қаровсиз қолганида;

وَإِذَا ٱلۡوُحُوشُ حُشِرَتۡ﴿٥

5Ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланганида;

وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ سُجِّرَتۡ﴿٦

6Денгизлар аланга олиб ёнганида;

وَإِذَا ٱلنُّفُوسُ زُوِّجَتۡ﴿٧

7Жонлар жуфтланганида;

وَإِذَا ٱلۡمَوۡءُۥدَةُ سُئِلَتۡ﴿٨

8Тириклай кўмилган қиздан сўралганида;

بِأَيِّ ذَنۢبٖ قُتِلَتۡ﴿٩

9Қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани ҳақида;

وَإِذَا ٱلصُّحُفُ نُشِرَتۡ﴿١٠

10Саҳифалар очилганида;

وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ كُشِطَتۡ﴿١١

11Осмон сидириб олинганида;

وَإِذَا ٱلۡجَحِيمُ سُعِّرَتۡ﴿١٢

12Жаҳаннам қиздирилганида;

وَإِذَا ٱلۡجَنَّةُ أُزۡلِفَتۡ﴿١٣

13Жаннат яқинлаштирилганида;

عَلِمَتۡ نَفۡسٞ مَّآ أَحۡضَرَتۡ﴿١٤

14Ҳар бир жон нима ҳозирлаб келганини биладир.

فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلۡخُنَّسِ﴿١٥

15Кўздан ғойиб бўлгувчи юлдузларга қасам ичаман.

ٱلۡجَوَارِ ٱلۡكُنَّسِ﴿١٦

16Юрувчи, беркинувчиларга.

وَٱلَّيۡلِ إِذَا عَسۡعَسَ﴿١٧

17Келиб-кетаётган кечага.

وَٱلصُّبۡحِ إِذَا تَنَفَّسَ﴿١٨

18Ва отаётган тонгга (қасам ичурманки).

إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ﴿١٩

19У шак-шубҳасиз, улуғ элчининг (Аллоҳдан келтирган) сўзидир!

ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ﴿٢٠

20У қувватли, Аршнинг соҳиби наздида мартабаси олий.

مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ﴿٢١

21Итоат этилгувчи ва ишончлидир.

وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجۡنُونٖ﴿٢٢

22Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир.

وَلَقَدۡ رَءَاهُ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡمُبِينِ﴿٢٣

23Дарҳақиқат, у (Жаброил алайҳиссалом)ни очиқ уфқда кўрди.

وَمَا هُوَ عَلَى ٱلۡغَيۡبِ بِضَنِينٖ﴿٢٤

24Ва у ғайбга бахил эмасдир.

وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَيۡطَٰنٖ رَّجِيمٖ﴿٢٥

25У (Қуръони Карим) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир.

فَأَيۡنَ تَذۡهَبُونَ﴿٢٦

26Бас, қаён бормоқдасиз?!

إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ﴿٢٧

27У бутун оламлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас.

لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَسۡتَقِيمَ﴿٢٨

28Орангиздаги тўғри йўлдан бормоқни истаганлар учун.

وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ﴿٢٩

29Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар.

RELATED SURAHS