الرحمن
The Most Merciful • 78 ayahs • Medinan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Меҳрибон.
2Қуръонни ўргатди.
3Инсонни яратди.
4Унга баённи ўргатди.
5Қуёш ҳам, ой ҳам ҳисоб биландир.
6Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам сажда қилурлар.
7Самони баланд кўтарди ва мезонни ўрнатди.
8Тош-тарозида ҳаддан ошмаслигингиз учун.
9Адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар.
10Заминни махлуқотлар учун қўйди.
11Унда мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
12Ҳамда сомонли донлар ва райҳонлар бор.
13Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
14Инсонни сопол каби қуриган лойдан яратди.
15Жинларни эса оловдан яратди.
16Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
17Икки машриқ Парвардигори ва икки мағриб Парвардигори.
18Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
19Денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган қилиб аралаштирди.
20Ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, ундан ўтолмаслар.
21Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
22Иккисидан дуру маржонлар чиқар.
23Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
24Денгиздаги тоғлар каби юрувчи қурилмалар ҳам Уникидир.
25Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
26Унинг устидаги ҳамма фонийдир.
27Буюклик ва фазлу карам соҳиби Парвардигорингизнинг Юзигина боқий қолур.
28Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
29Ундан осмонлару ердаги жонзотлар сўрайдилар. У Зот ҳар куни бир ишдадир.
30Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
31Эй инсу жинлар, яқинда сизлар учун бўшаймиз.
32Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
33Эй жин ва инс жамоаси, агар осмонлару ер ҳудудларидан ўтиб кета олсангизлар, ўтиб кетаверинглар. Куч-қувват билангина ўтиб кета оласизлар.
34Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
35Устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассизлар.
36Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
37Само ёрилиб, ёғ каби қизариб қолганида.
38Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
39Бас, ўша кунда инсон ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас.
40Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
41Жиноятчилар сиймоларидан билиниб, пешоналари ва оёқларидан ушланурлар.
42Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
43Жиноятчилар ёлғонга чиқарган жаҳаннам мана шу.
44У билан қайноқ сув ўртасида айланаверадилар.
45Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
46Парвардигори ҳузурида туришдан қўрққан кишилар учун икки жаннат бор.
47Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
48Шох-новдали.
49Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
50Иккисида икки оқар булоқ бор.
51Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
52Иккисида ҳар бир мевадан жуфт-жуфт бор.
53Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
54Астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястаниб ўтирадилар. Икки жаннат мевалари яқин бўлгувчидир.
55Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
56Уларда кўзларни тийгувчилар бор. Улардан олдин уларга бирон инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
57Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
58Улар худди ёқут ва маржон кабидирлар.
59Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
60Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
61Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
62Иккисидан қуйироқда яна икки жаннат бор.
63Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
64Икки тўқ яшил.
65Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
66Иккисида отилиб тургувчи икки булоқ бор.
67Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
68Иккисида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
69Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
70Уларда хушхулқ гўзаллар бор.
71Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
72Чодирлардан чиқмаган ҳурлар бор.
73Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
74Улардан олдин уларга инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
75Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
76Яшил ёстиқлар ва гўзал гиламлар устида ястаниб ўтирадилар.
77Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
78Буюклик ва карам соҳиби Парвардигорингизнинг номи баракотли бўлди.