الانشقاق
The Splitting Open • 25 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Осмон ёрилганида;
2Ҳамда у Парвардигорига қулоқ тутганида ва (шу ишга) лойиқ топилганида;
3Ер ёйилганида;
4Ва ўзидаги нарсаларни чиқариб ташлаб, холи бўлиб қолганида;
5Ҳамда у Парвардигорига қулоқ тутганида ва (шу ишга) лойиқ топилганида;
6Эй инсон, албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга боргувчисан ва У Зотга йўлиққувчисан.
7Бас, кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса.
8Тезда, осонгина ҳисоб қилинур.
9Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур.
10Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,
11Бас, у ўлимини чақириб қолур.
12Ва дўзахга кирур.
13Ҳа, у (бу дунёда) аҳли оиласида шоду хуррам эди.
14У ўзининг (Охиратга) ҳеч қачон қайтмаслигига ишонарди.
15Асло! Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди.
16Шафаққа қасамки,
17Кеча ва у қамраб олган нарсаларга қасамки,
18Ва тўлин ойга қасамки,
19Албатта, сизлар босқичдан босқичга борасизлар.
20Уларга нима бўлганки, иймон келтирмайдилар?!
21Уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмайдилар.
22Балки куфр келтирганлар ёлғонга чиқарурлар.
23Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини жуда яхши билгувчидир!
24Бас, сиз уларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!
25Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Уларга битмас-туганмас ажру савоблар бордир.