المزمل
The Enshrouded One • 20 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Эй ўраниб олган зот.
2Кечаси туриб намоз ўқинг. (Кечанинг озгинаси) бундан мустасно.
3Унинг ярмида. Ёки ундан ҳам озроқ камайтиринг.
4Ёки унга қўшинг. Ва Қуръонни тартил билан тиловат қилинг.
5Дарҳақиқат, Биз устингизга оғир Сўзни ташлармиз.
6Албатта, кечаси туриш муносиб палладир ва энг тўғри сўздир.
7Кундузида эса сизнинг узоқ ишлашингиз бор.
8Парвардигорингизнинг номини ёд этинг ва Унга бутунлай берилиб ибодат қилинг.
9Машриқу мағрибнинг Парвардигори. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, уни ҳомий қилиб олинг!
10Улар айтаётган гапларга сабр қилинг ва улардан чиройли тарзда четлашинг.
11Аҳли неъмат бўлган ёлғонга чиқарувчиларни Менга қўйиб беринг ва уларга бирозгина фурсат беринг.
12Дарҳақиқат, Бизнинг ҳузуримизда кишанлар ва дўзах бор.
13Тиқилиб қоладиган таом ва аламли азоб бор.
14Ўша кунда еру тоғлар ларзага келади ва тоғлар тўкилиб турадиган қумтепаларга айланади.
15Дарҳақиқат, Фиръавнга бир пайғамбар юборганимиздек, сизларга ҳам қарши гувоҳлик берадиган бир пайғамбар юбордик.
16Бас, Фиръавн пайғамбарга осийлик қилди ва Биз уни шиддатли азоб билан ушладик.
17Куфр келтирадиган бўлсангизлар, болаларни чолларга айлантириб юборадиган кундан қандай ҳимояланасизлар?!
18У кунда само ҳам ёрилгувчидир. У Зотнинг ваъдаси амалга ошгувчидир.
19Дарҳақиқат, булар бир эслатмадир. Ким истаса, Парвардигори сари йўл олгай.
20Дарҳақиқат, Парвардигорингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган бир тоифа кечанинг учдан иккисидан озроғида, унинг ярмида ва учдан бирида қоим бўлаётганингизни билади. Кеча ва кундузни Аллоҳ белгилайди. У Зот (тунни тўла) саноғига етказа олмасликларингизни билиб, сизларга қайта енгиллик берди. Қуръондан муяссар бўлганича ўқийверинглар. У Зот сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлидан умид қилиб, ер юзида сафар қилишларини, яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жиҳод қилишларини билди. Бас, муяссар бўлганича ўқийверинглар. Намозни тўкис адо этинглар, закотни беринглар ва Аллоҳга қарзи ҳасана беринглар! Ўзларингиз учун нимани тақдим қилсангизлар, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасизлар. У яхшироқ ва буюкроқ мукофот ҳолида бўлади. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.