Qaf

ق

Qaf45 ayahsMeccan

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

قٓۚ وَٱلۡقُرۡءَانِ ٱلۡمَجِيدِ﴿١

1Қоф. Улуғ Қуръонга қасам.

بَلۡ عَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡ فَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا شَيۡءٌ عَجِيبٌ﴿٢

2Балки улар огоҳлантирувчи ўзларидан келганига ажабландилар ва кофирлар: «Бу жуда қизиқ-ку», дедилар.

أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗاۖ ذَٰلِكَ رَجۡعُۢ بَعِيدٞ﴿٣

3Ўлиб, тупроқ бўлиб кетганимиздан кейин-а? Бу узоқ қайтишдир.

قَدۡ عَلِمۡنَا مَا تَنقُصُ ٱلۡأَرۡضُ مِنۡهُمۡۖ وَعِندَنَا كِتَٰبٌ حَفِيظُۢ﴿٤

4Замин улардан камайтираётган нарсаларни билиб турибмиз. Бизда сақловчи китоб бор.

بَلۡ كَذَّبُواْ بِٱلۡحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمۡ فَهُمۡ فِيٓ أَمۡرٖ مَّرِيجٍ﴿٥

5Балки уларга ҳақ келганда уни ёлғонга чиқардилар. Бас, улар бир беқарор ишдалар.

أَفَلَمۡ يَنظُرُوٓاْ إِلَى ٱلسَّمَآءِ فَوۡقَهُمۡ كَيۡفَ بَنَيۡنَٰهَا وَزَيَّنَّٰهَا وَمَا لَهَا مِن فُرُوجٖ﴿٦

6Тепаларидаги самога, уни қандай бино қилганимизга, безаб қўйганимизга, тешиклари йўқ эканига назар солмайдиларми?

وَٱلۡأَرۡضَ مَدَدۡنَٰهَا وَأَلۡقَيۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ وَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجِۭ بَهِيجٖ﴿٧

7Заминни эса ёйиб қўйдик. Унга тоғларни ўрнатдик. Унда турли хил гўзал жуфтларни ўстирдик.

تَبۡصِرَةٗ وَذِكۡرَىٰ لِكُلِّ عَبۡدٖ مُّنِيبٖ﴿٨

8Ҳар бир қайтгувчи бандага кўрсатма ва ибрат қилиб.

وَنَزَّلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ مُّبَٰرَكٗا فَأَنۢبَتۡنَا بِهِۦ جَنَّٰتٖ وَحَبَّ ٱلۡحَصِيدِ﴿٩

9Осмондан баракали ёмғир ёғдириб, у билан ўриб олинадиган дон-дунларни ўстирдик.

وَٱلنَّخۡلَ بَاسِقَٰتٖ لَّهَا طَلۡعٞ نَّضِيدٞ﴿١٠

10Мевали новдалари зич бўлган баланд хурмоларни ҳам.

رِّزۡقٗا لِّلۡعِبَادِۖ وَأَحۡيَيۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةٗ مَّيۡتٗاۚ كَذَٰلِكَ ٱلۡخُرُوجُ﴿١١

11Бандаларга ризқ қилиб. У билан ўлик шарҳарни тирилтирдик. Чиқиш ҳам мана шундай.

كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَأَصۡحَٰبُ ٱلرَّسِّ وَثَمُودُ﴿١٢

12Улардан олдин Нуҳ қавми, қудуқ эгалари ва Самуд ҳам ёлғонга чиқаргандилар.

وَعَادٞ وَفِرۡعَوۡنُ وَإِخۡوَٰنُ لُوطٖ﴿١٣

13Од, Фиръавн ва Лут биродарлари.

وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡأَيۡكَةِ وَقَوۡمُ تُبَّعٖۚ كُلّٞ كَذَّبَ ٱلرُّسُلَ فَحَقَّ وَعِيدِ﴿١٤

14Дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми ҳам. Ҳаммалари пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар. Бас, ваъдам ҳақ бўлди.

أَفَعَيِينَا بِٱلۡخَلۡقِ ٱلۡأَوَّلِۚ بَلۡ هُمۡ فِي لَبۡسٖ مِّنۡ خَلۡقٖ جَدِيدٖ﴿١٥

15Дастлабки яратишга ожизлик қилдикми? Балки улар янги яратилишдан шубҳададирлар.

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ وَنَعۡلَمُ مَا تُوَسۡوِسُ بِهِۦ نَفۡسُهُۥۖ وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنۡ حَبۡلِ ٱلۡوَرِيدِ﴿١٦

16Дарҳақиқат, инсонни яратдик. Унга нафси нимани васваса қилишини биламиз. Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқмиз.

إِذۡ يَتَلَقَّى ٱلۡمُتَلَقِّيَانِ عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ قَعِيدٞ﴿١٧

17Зеро, ўнг ва чап тарафларда ўтирган икки қабул қилгувчи қабул қилиб туради.

مَّا يَلۡفِظُ مِن قَوۡلٍ إِلَّا لَدَيۡهِ رَقِيبٌ عَتِيدٞ﴿١٨

18Бирон сўз айтса, ўша заҳоти унинг ҳузурида бир ҳозиру нозир кузатувчи бўлади.

وَجَآءَتۡ سَكۡرَةُ ٱلۡمَوۡتِ بِٱلۡحَقِّۖ ذَٰلِكَ مَا كُنتَ مِنۡهُ تَحِيدُ﴿١٩

19Ўлим алаҳсираши чиндан етиб келди. Сен қочиб юрган нарса мана шудир.

وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِۚ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡوَعِيدِ﴿٢٠

20Сур ҳам чалинди. Бу ваъда қилинган кундир.

وَجَآءَتۡ كُلُّ نَفۡسٖ مَّعَهَا سَآئِقٞ وَشَهِيدٞ﴿٢١

21Ҳар бир жон бир ҳайдагувчи ва бир гувоҳ билан бирга келди.

لَّقَدۡ كُنتَ فِي غَفۡلَةٖ مِّنۡ هَٰذَا فَكَشَفۡنَا عَنكَ غِطَآءَكَ فَبَصَرُكَ ٱلۡيَوۡمَ حَدِيدٞ﴿٢٢

22Мана шундан ғафлатда эдинг. Бас, сендан пардангни очиб юбордик. Энди бугун кўзинг ўткир.

وَقَالَ قَرِينُهُۥ هَٰذَا مَا لَدَيَّ عَتِيدٌ﴿٢٣

23Унинг ҳамроҳи деди: «Мана шу менинг ҳузуримда ҳозирлангандир».

أَلۡقِيَا فِي جَهَنَّمَ كُلَّ كَفَّارٍ عَنِيدٖ﴿٢٤

24Ҳар бир саркаш кофирни жаҳаннамга улоқтиринглар.

مَّنَّاعٖ لِّلۡخَيۡرِ مُعۡتَدٖ مُّرِيبٍ﴿٢٥

25Яхшиликдан қайтарадиган, шубҳаланаверадиган зўравонни.

ٱلَّذِي جَعَلَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَأَلۡقِيَاهُ فِي ٱلۡعَذَابِ ٱلشَّدِيدِ﴿٢٦

26Аллоҳ билан бирга яна бир илоҳни қилиб олганни. Бас, уни қаттиқ азобга улоқтиринглар.

۞ قَالَ قَرِينُهُۥ رَبَّنَا مَآ أَطۡغَيۡتُهُۥ وَلَٰكِن كَانَ فِي ضَلَٰلِۭ بَعِيدٖ﴿٢٧

27Унинг яқини деди: «Парвардигоро, уни мен ҳаддидан оширмадим. Лекин унинг ўзи узоқ залолатда эди».

قَالَ لَا تَخۡتَصِمُواْ لَدَيَّ وَقَدۡ قَدَّمۡتُ إِلَيۡكُم بِٱلۡوَعِيدِ﴿٢٨

28Деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар. Сизларга олдин шуни ваъда қилганман.

مَا يُبَدَّلُ ٱلۡقَوۡلُ لَدَيَّ وَمَآ أَنَا۠ بِظَلَّٰمٖ لِّلۡعَبِيدِ﴿٢٩

29Менинг ҳузуримда айтилган гап ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман».

يَوۡمَ نَقُولُ لِجَهَنَّمَ هَلِ ٱمۡتَلَأۡتِ وَتَقُولُ هَلۡ مِن مَّزِيدٖ﴿٣٠

30У кунда жаҳаннамга: «Тўлдингми?» - деймиз. У эса: «Яна қўшимча борми?», дейди.

وَأُزۡلِفَتِ ٱلۡجَنَّةُ لِلۡمُتَّقِينَ غَيۡرَ بَعِيدٍ﴿٣١

31Тақводорлар учун жаннат узоқ бўлмаган бир жойга яқинлаштирилди.

هَٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِكُلِّ أَوَّابٍ حَفِيظٖ﴿٣٢

32Мана шу ҳар бир қайтгувчи, сақлагувчи учун ваъда қилинган нарсадир.

مَّنۡ خَشِيَ ٱلرَّحۡمَٰنَ بِٱلۡغَيۡبِ وَجَآءَ بِقَلۡبٖ مُّنِيبٍ﴿٣٣

33Раҳмондан ғойибона қўрқиб, тавба қилгувчи қалб билан келганлар учун.

ٱدۡخُلُوهَا بِسَلَٰمٖۖ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡخُلُودِ﴿٣٤

34«Унга тинч-омон киринглар. Бу мангулик кунидир».

لَهُم مَّا يَشَآءُونَ فِيهَا وَلَدَيۡنَا مَزِيدٞ﴿٣٥

35У ерда уларга истаган нарсалари бор. Яна Бизнинг ҳузуримиздаги қўшимча ҳам.

وَكَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّن قَرۡنٍ هُمۡ أَشَدُّ مِنۡهُم بَطۡشٗا فَنَقَّبُواْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ هَلۡ مِن مَّحِيصٍ﴿٣٦

36Улардан олдин улардан кўра қудратлироқ қанча авлодни ҳалок этганмиз. (Улар) Бирон нажот бормикин, дея шаҳарларда изғиб юрганлар.

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ﴿٣٧

37Албатта, бу ишда қалби бор ёки ўзи огоҳ ҳолида қулоқ солган кишиларга эслатма бордир.

وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ وَمَا مَسَّنَا مِن لُّغُوبٖ﴿٣٨

38Дарҳақиқат, осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Бизни ҳеч қандай чарчоқ тутмади.

فَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ قَبۡلَ طُلُوعِ ٱلشَّمۡسِ وَقَبۡلَ ٱلۡغُرُوبِ﴿٣٩

39Улар айтаётган гапларга сабр қилинг. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, ботишидан олдин ҳам Парвардигорингизга ҳамду сано, тасбеҳ айтинг.

وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَأَدۡبَٰرَ ٱلسُّجُودِ﴿٤٠

40Туннинг бир қисмида ҳам, саждалар ортидан ҳам тасбеҳ айтинг.

وَٱسۡتَمِعۡ يَوۡمَ يُنَادِ ٱلۡمُنَادِ مِن مَّكَانٖ قَرِيبٖ﴿٤١

41Жарчи яқин жойдан жар соладиган кунда қулоқ солинг.

يَوۡمَ يَسۡمَعُونَ ٱلصَّيۡحَةَ بِٱلۡحَقِّۚ ذَٰلِكَ يَوۡمُ ٱلۡخُرُوجِ﴿٤٢

42Улар қичқириқни чиндан эшитадиган кунда. Бу (қабрлардан) чиқиш кунидир.

إِنَّا نَحۡنُ نُحۡيِۦ وَنُمِيتُ وَإِلَيۡنَا ٱلۡمَصِيرُ﴿٤٣

43Жон берадиган ҳам, жон оладиган ҳам Бизмиз. Қайтиб келиш ҳам Бизгадир.

يَوۡمَ تَشَقَّقُ ٱلۡأَرۡضُ عَنۡهُمۡ سِرَاعٗاۚ ذَٰلِكَ حَشۡرٌ عَلَيۡنَا يَسِيرٞ﴿٤٤

44У кунда ер ёрилиб, шошиб қоладилар. Бу тўплаш Биз учун енгилдир.

نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا يَقُولُونَۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيۡهِم بِجَبَّارٖۖ فَذَكِّرۡ بِٱلۡقُرۡءَانِ مَن يَخَافُ وَعِيدِ﴿٤٥

45Улар айтаётганларини Биз биламиз. Сиз уларга зўрлик қилгувчи эмассиз. Бас, азоб ҳақидаги ваъдамдан қўрқадиган кишиларни Қуръон билан огоҳлантиринг.

RELATED SURAHS