الذاريات
The Scattering Winds • 60 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Тўзитгувчи (шамол)ларга қасам.
2Ташигувчи (булут)ларга қасам.
3Енгил юргувчи (кема)ларга қасам.
4Иш тақсимлагувчи (фаришта)ларга қасам.
5Сизларга ваъда қилинаётган нарса ростдир.
6Ҳисоб-китоб, албатта, рўй бергувчидир.
7Йўллар эгаси бўлган самога қасам.
8Албатта, сизлар ихтилофли гап ичидасизлар.
9Ундан бурилган бурилиб кетаверади.
10Ёлғончиларга лаънат бўлсин!
11Улар жаҳолат гирдобидаги ғофиллардир.
12«Ҳисоб-китоб куни қачон?» - деб сўрайдилар.
13У улар оловда азобланадиган кундир.
14Азобингизни татинглар. Сизлар шошилтириб юрган нарса мана шу.
15Тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадирлар.
16Парвардигорлари ато этган нарсаларни олганлари ҳолда. Дарҳақиқат, улар ундан олдин муҳсинлар эдилар.
17Туннинг оз қисмида ухлардилар.
18Саҳарларда истиғфор айтардилар.
19Уларнинг мол-давлатларида тиланчи ва муҳтожнинг ҳақи бўлар эди.
20Заминда ишонувчилар учун белгилар бор.
21Ўзларингизда ҳам. Кўрмайсизларми?!
22Самода ҳам ризқингиз ва сизларга ваъда қилинган нарса бор.
23Само ва заминнинг Парвардигорига қасамки, у (қайта тирилиш) сизларнинг сўзлаётганингиз каби ҳақдир.
24Сизга Иброҳимнинг азиз меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими?
25Ўшанда улар унинг олдига кириб: «Салом», дедилар. Деди: «Салом. Нотаниш қавм-ку».
26Секин оиласи олдига бориб, бир семиз бузоқни олиб келди.
27Уни уларга яқин суриб: «Емайсизларми?"- деди.
28Улардан хавфсирай бошлади. Улар: «Қўрқма», дедилар ва унга бир билимдон ўғил ҳақида хушхабар бердилар.
29Бас, хотини қичқирганча келди-да, ўзининг юзига уриб: «Бир туғмас кампир-а?"- деди.
30Дедилар: «Парвардигоринг шундай деди. Албатта, У Ҳаким ва Билгувчи Зотдир».
31Деди: «Эй элчилар, нима иш билан келдингизлар?»
32Дедилар: «Биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.
33Уларнинг устига сополдан бўлган тошни ёғдиришимиз учун.
34Парвардигоринг даргоҳида ҳаддан ошганлар учун белгилаб қўйилган (тошни)».
35Бас, биз у ердан мўмин бўлганларини чиқардик.
36У ерда бир уйдан бошқа мусулмонларни топмадик.
37Аламли азобдан қўрқадиганлар учун у ерда бир белгини қолдирдик.
38Мусода ҳам бор. Ўшанда уни Фиръавнга очиқ ҳужжат билан юборгандик.
39Куч-қудратига ишониб, юз ўгирди ва: «Бу сеҳргар ёки мажнун», деди.
40Бас, уни ва лашкарини тутдик-да, денгизга отдик. У маломатга лойиқдир.
41Одда ҳам (эслатма-ибратлар) бор. Ўшанда уларга туғмас (фойдасиз) бўронни юборгандик.
42У қайси бир нарсанинг устига келса, уни чириб кетган суяклардек қилмасдан қўймас эди.
43Самудда ҳам (ибрат-эслатмалар) бор. Ўшанда уларга: «Вақтинча фойдаланиб тураверинглар», дейилди.
44Парвардигорларининг амридан ўзларини катта олдилар. Бас, уларни кутиб турган пайтларида ҳайқириқ тутди.
45Бас, туролмай ҳам қолдилар. Ёрдам олгувчи ҳам бўлмадилар.
46Ундан олдин Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилган эдик). Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм эдилар.
47Самони куч-қудрат ила бино қилдик. Дарҳақиқат, Биз уни кенгайтиргувчимиз.
48Ерни эса тўшаб қўйдик. Биз нақадар яхши жой қилгувчилармиз.
49Ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик. Шоядки, эслатма-ибрат олсангизлар.
50Бас, Аллоҳгагина қочинглар. Дарҳақиқат, мен сизлар учун У Зотдан очиқ огоҳлантиргувчиман.
51Аллоҳ билан бирга бошқа бир худони қилиб олманглар. Албатта, мен сизларни У Зотдан очиқ огоҳлантирувчиман.
52Шунингдек, улардан олдин бирон бир пайғамбар келса, уни сеҳргар ёки мажнун, дедилар.
53Шуни бир-бирларига васият қилганмилар? Йўқ. Балки улар ҳаддан ошган қавмдир.
54Бас, улардан юз ўгиринг. Сиз маломат қилингувчи эмассиз.
55Насиҳат қилинг. Зеро, насиҳат мўминларга фойда беради.
56Инсу жинни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим.
57Улардан бирон ризқ истамайман. Улар мени озуқалантиришларини хоҳламайман.
58Аллоҳнинг Ўзи Раззоқдир. Куч-қувват соҳиби, қудратлидир.
59Зулм қилганларнинг гуноҳлари дўстларининг гуноҳларича бор. Бас, Мени шошилтирмасинлар.
60Куфр келтирганлар учун уларга ваъда қилинган кунларидан ҳалокат бўлсин.