الزلزلة
The Earthquake • 8 ayahs • Medinan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Ер ўзига хос тарзда тебранганида.
2Ва ер ўз юкларини чиқарганида.
3Ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деганида.
4Ўша кунда у ўз хабарини айтар.
5Парвардигорингиз унга ваҳий қилгани сабабли.
6Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан тўда-тўда бўлиб қўзғалурлар.
7Бас, ким заррача яхшилик қилса, ўшани кўрур.
8Ва ким заррача ёмонлик қилса, ўшани кўрур.