العلق
The Clot • 19 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Яратган Парвардигорингиз номи билан ўқинг.
2У инсонни лахта қондан яратган.
3Ўқинг! Парвардигорингиз энг карамли Зотдир.
4У қалам билан ўргатган.
5Инсонга билмаган нарсаларини ўргатди.
6Асло! Инсон ҳаддидан ошар.
7Ўзини бой кўрган пайтида.
8Албатта, қайтиб бориш Парвардигорингизгадир.
9Тўсаётган кимсани кўрдингизми?!
10Бандани намоз ўқиётганида?!
11Айтинг-чи, агар ўша (одам) ҳидоятда бўлса.
12Ёки тақвога буюрса.
13Айтинг-чи, агар у ёлғонга чиқарса ва юз ўгирса.
14Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?
15Асло! Агар қайтмаса, пешонасидан шиддат-ла тутамиз!
16Ёлғончи, хатокор пешонасидан!
17Бас, у ўзининг тўдасини чақираверсин!
18Биз ҳам забонияларни (азоб фаришталарини) чақирурмиз.
19Асло! Сиз унга итоат этманг! Сажда қилинг ва яқин бўлинг.