التين
The Fig • 8 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Анжирга қасам, зайтунга қасам;
2Сийно тоғига қасам;
3Мана шу тинч-осойишта шаҳарга қасам.
4Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклда яратдик.
5Сўнгра уни асфала-софилинга қайтардик.
6Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган зотлар бундан мустасно. Улар учун битмас-туганмас ажр бордир.
7Бас, сени охиратни ёлғон дейишга нима мажбур қилур?!
8Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!