الضحى
The Morning Hours • 11 ayahs • Meccan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Чошгоҳга қасам.
2Қоплаб-ўраб олган кечага қасам.
3Парвардигорингиз сизни тарк ҳам этмади, ёмон кўриб ҳам қолмади.
4Албатта, охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.
5Яқинда Парвардигорингиз сизга ато этгай ва сиз рози бўлурсиз.
6Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?
7Сизни ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими?
8Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?
9Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!
10Гадони ҳайдаманг!
11Парвардигорингизнинг неъмати ҳақида сўзланг!