الجمعة
Friday • 11 ayahs • Medinan
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1Подшоҳ, Қуддус, Азиз, Ҳаким Аллоҳга самолардагилар ҳам, заминдагилар ҳам тасбеҳ айтур.
2У шундай Зотки, омилар орасига ўзларидан бир пайғамбарни юборди. Пайғамбар уларга У Зотнинг оятларини тиловат қилади. Уларни поклайди. Уларга Китоб ва ҳикматни ўргатади. Гарчи улар олдин очиқ залолатда бўлсалар-да.
3Ҳали уларга етиб келмаган. Улардан бошқаларга ҳам. У Зот Азиз, Ҳакимдир.
4Бу Аллоҳнинг фазлидир. Уни Ўзи истаган бандасига беради. Аллоҳ буюк фазл эгасидир.
5Таврот юклатилган, лекин унга амал қилмаган кимсалар худди бир китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайдилар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарувчилар мисоли нақадар ёмон. Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.
6Айтинг: «Эй яҳудийлар, агар бошқа одамларсиз фақат ўзингизни Аллоҳнинг дўстлари, деб даъво қилсангизлар ва ростгўй бўлсангизлар, ўлимни орзу қилинглар-чи».
7Қўллари қилиб қўйган ишлар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмайдилар. Аллоҳ золимларни Билгувчи Зотдир.
8Айтинг: «Сизлар қочаётган ўлим сизларга йўлиқувчидир. Кейин ғайбу шаҳодатни билгувчи Зотга қайтариласизлар. Ўшанда қилиб ўтган ишларингиз ҳақида хабар беради».
9Эй иймон келтирган зотлар, Жума куни намозга чақирилса, савдони ташлаб, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар. Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу сизлар учун яхшироқдир.
10Намоз тугагач, ер юзига тарқалиб, Аллоҳнинг фазлидан умид қилаверинглар. Аллоҳни кўп эсланглар. Шоядки, нажот топсангизлар.
11Агар бирон тижорат ёки кўнгилхушликни кўриб қолсалар, сизни турган ҳолингизда ташлаб, ўшанга қараб кетадилар. Айтинг: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса кўнгилхушликдан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир. Аллоҳ энг яхши ризқ бергувчидир».